Давлат хусусий шерикчилик асосида янги лойиҳа амалга оширилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТУМАН (ШАҲАР)ЛАРДАГИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ БИНОЛАРИНИНГ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ШАРТЛАРИ АСОСИДА ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) ташкил этилди, бу билан тадбиркорлик субъектларига ҳам, аҳолининг кенг қатламларига ҳам давлат хизматларини кўрсатишнинг янги тизимини яратиш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.

“TOPVICTORY ” маъсулияти чекланган жамияти ҳам Учкўприк туман ҳокимининг 2018 йил 20-декабрь 1721-сонли қарорига асосан Учкуприк тумани, Бахрин МФЙ, Жалоер қишлоғида жойлашган туман захира ер майдонига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туман (шахар)лардаги халқ қабулхоналари хузуридаги давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат хусусий шериклик шартлари асосида қурилишни ташкил этиш туғрисида”ги 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3701-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қурилиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ушбу лойиҳага кўра 9125 квадрат метр жой ажратилган бўлиб, шундан 1350 квадрат метр ер майдонинг 500 квадрат метрига 2 қаватли бино, 1-қаватига Учкўприк тумани Давлат Хизматлари Агентлиги, 2-қаватига Ўқув маркази, умумий 3425 квадрат метр ер майдонинг 1000 квадрат бўш ер майдонига нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳамда умумий 1800 квадрат метр ер майдонининг 600 квадрат метрига умумий овқатланиш шахобчаси қуриш, қолган 2550 квадрат метрига автотураргоҳ ташкил қилишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган.






Келажакда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини амалда бажариш, халқимизга замонавий хар томонлама қулай шароитга эга бўлган биноларни қуриш, янги иш ўринларини яратиш асосий мақсадларимиздан бири бўлиб қолади.