СЕПХИН — Организм хаётчанлигини оширувчи восита

    • Ишлаб чиқарилиш шакли: Капсулалар 30 дона
    • Сироп 100мл
    • Ишлаб чиқарувчи: Top Victory М.Ч.Ж.
    • Таркиби: Ҳар бир капсула сақлайди:
    • Рух- 15 мг
    • Аскорбин кислотаси -60 мг
    • 5 мл сироп сақлайди:
    • Рух- 15 мг
    • Аскорбин кислота-60 мг

Фармакодинамика:

Рух – организм учун мухим микроэлементлардан бири хисобланиб, мембрана хужайралари метаболизмида ва барқарор ишлашида иштирок этади. Бир қанча асосий ферметлар таркибига кириб, биохимиявий реакцияларда иштирок этади. Рух  ДНК ва РНК полимераза, карбонгидраза, ишқорийфосфатаза, тимидинкиназа, карбоксипептидаза, шу жумладан 300 дан ортиқ ферментлар таркибий қисмига киради. Оқсил ва нуклеин кислоталарнинг синтезида рух асосий рол ўйнайди. Рух ген экспрецификациясини тартибга солиш жараёнлари билан боғлиқ механизмларда иштирок этади. Бу ўз навбатида хомила ривожланишига, шунингдек стероид, қалқонсимон ва бошқа гормонлар синтезини тартибга солади. Регенерация жараёнларини кучайтириб, нерв импулслари ўтказувчанлигини яхшилайди. Инсулин ишини кучайтириб, кортизол синтезини кучайтиради.

Аскорбин кислотаси– Фенилаланин,тирозин, фолат кислота, норепинефрин, гистамин, углеводлар, липид ҳамда оқсиллар, карнитин метоболизмида иштирок этади. Иммунитетни оширади. Сератонинни гидроксидланишини яхшилайди. Интерферон синтезини фаоллаштириб, фагацитозни кучайтиради.Организм адаптацион имкониятларини ошириб, уни инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. Антиагрегант ва антиоксидант тасирга эга.

Фармакокинетика:

Рухни ичаклар орқалисўрилиш даражаси 20-30%.Сабзавот махсулотлари рух сўрилишини камайтиради, бу холат ишқорий мухитда қийин эрийдиган хелат бирикмалари билан боғлиқ. Плазма оқсили билан  60%, альфа-2 макроглобулин ва трансферрин билан 30-40% боғланади. Аминокислота гистидин ва цистеин билан 1% боғланади. Т мах 2 соат. 90% ахлат орқали, қолган миқдори буйрак, ўпка ва тери орқали ажралади.

Аскорбинка- Фенилаланин,тирозин,фолат кислота, норепинефрин, гистамин, углеводлар, липид хамда оқсиллар, карнитин метоболизмида иштирок этади. Иммунитетни оширади. Сератонинни гидроксидланишини яхшилайди. Темир сўрилишини оширади. Антиагрегант ва антиоксидант тасирга эга.

 Қўллаш бўйича кўрсатмалар.

Иммунитетни яхшилаш мақсадида

Ўсиш ва жинсий ривожланишни яхшилаш учун

Хайз цикли нормаллаштириш учун

Рух етишмовчилиги туфайли бўлган бепуштликда

Хомила ўсиш ва ривожланишини яхшилашда

Хомила тушиш хавфи ортганда

Ўз-ўзидан аборт ёки хомила гипотрофиясида ва х.к

Қандли диабетда ва уни олдини олиш мақсадида капсула формаси қўлланилади.

Диареяда

Қарши кўрсатмалар:

Препарат таркибидаги компонентларга юқори сезувчанлик

Қўллаш усуллари ва дозалари:

Сироп: 1-18 ёш суткада 2,5 мл 1 махал овқатдан сўнг.

18 ёш ва катталар 5 мл 1 махал овқатдан сўнг.

Капсулалар: 1 капсуладан 1 махал овқатдан сўнг.

Сақлаш шароити:

Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда,  25оС гача хароратда сақлансин.

Сақлаш муддати-2 йил

Ишлаб чиқарувчи “Top Victory” МЧЖ Ўзбекистон