КОСМАГ ®️

Таркиби:

1 пакетча:
Актив моддалар:
Кальций карбонат кальцийга қайта хисобланганда – 600 мг
Магний лактат магнийга қайта хисобланганда – 100 мг
Пиридоксин – 1 мг
Ёрдамчи моддалар:
Сахароза, таъм берувчи ва ранг берувчи моддалар.

Характеристикаси.

Кальций суякларнинг шаклланиши, артериал босим назорати ва қон ивиш жараёнларида иштирок этади. Суяклар, тишларнинг мустахкам шаклланиши, суяк тўқимаси зичлигининг ошиши, терининг соғлом холатини тутиб туришда ёрдам беради. Остеопороз ривожланиш хавфини камайтиради. Кальцийга бўлган талаб айниқса аёлларда хомиладорлик, эмизиклик ёки климактерик даврда юқори бўлади. Кальций асаб тизими ва мушакларнинг нормал фаолияти учун мухим. Қон ивишини меъёрлаштиради ва нейротрансмиссияда иштирок этади.

Магний тананинг барча тўқималарида мавжуд бўлган, хужайраларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган муҳим элемент бўлиб, кўпинча метаболик реакцияларда иштирок этади. Айниқса бу нерв импульсларини узатишни ва мушакларнинг қисқаришини тартибга солишда иштирок этади. Магний асосан хужайра ички катионидир. Организмдаги магнийнинг умумий миқдорининг ярми суяк тўқимасига тақсимланган.

Пиридоксин кўпчилик метаболик жараёнларда нерв тизимининг метаболизмини бошқарилишида иштирок этади. Гемоглобин, шунингдек қалқонсимон бези гармонларини ҳосил бўлишида иштирок этади, суяклар, тишлар, милкларнинг структураси ва фаолиятини сақлаб туришига ёрдам беради. B6 витамини магнийнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ва унинг хужайраларига киришини яхшилайди.

Қўлланилиши.
Организмнинг аъзо ва тизимларини функционал холатини нормаллаштирувчи биологик фаол қўшимча сифатида. Шунингдек умумий мустаҳкамловчи таъсирга эга.

Қўллаш усули ва дозалари.
Пакетчадаги кукун илиқ сувда эритилиб, илиқ ҳолда қабул қилинади. Суткада 1 пакетчадан 1 махал ёки шифокор кўрсатмасига биноан, овқатдан сўнг. Қабул қилиш курси индивидуал белгиланади.

Қарши кўрсатма.
Махсулот компонентларига юқори сезувчанлик.

Сақлаш шароити.
Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, +25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.
2 йил.

Чиқариш шакли.
Пакетчалар. 10 пакетчадан картон ўрамда.

Ишлаб чиқарувчи.
«Тор Victory» МЧЖ,
Ўзбекистон