ТАХКАМ – магний ва витамин Б6 манбаи

Рухий хотиржамлик воситаси

    • Ишлаб чиқарилиш шакли: Капсулалар 50 дона
    • Ишлаб чиқарувчи: Top Victory М.Ч.Ж.
    • Таркиби: Ҳарбир капсула сақлайди:
    • Магний (Mg++)- 48  мг
    • Пиридоксин-2 мг

Фармакологикгруппаси: метаболик/ макро вамикроэлементлар.
Фармакологиктаъсири: моддаларалмашинувининормаллаштиради, магний тақчиллигини тўлдиради.

Фармакологик хусусияти

Тахкам\ танадаги магний ионларини етишмаслини тўлдириш учун мўлжалланган бўлиб, метаболик жараёнларнинг ажралмас қисмидир.Магний нерв импулсларини узатишда иштирок этади хамда мушаклар қисқаришини тартибга солади.Магний хужайра пардаларидан калий ва калций ионларини фаол транспорти учун талаб қилинади. Ион транспорт тизимидаги ролидан келиб чиққан холда, магний нерв импулсларининг ўтказувчанлигига таъсир қилади, мушаклар қисқариши ва оддий юрак ритмига масъулдир. Гипертонияни олдини оолиш, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, остеопорозни даволашда роли жуда катта. Магний метаболизм циклига гликолиз маҳсулотларини етказиб берилишини таминловчи муҳим микроэлемент хисобланади, нуклеин кислоталар синтези  ва парчаланиши, оқсиллар, ёғ кислоталари ва липидлар, хусусан, фосфолипидларнинг синтези билан шуғулланади,шунингдек энергетик жавобларни таминлайдиган ферментларнинг синтезига қўшилади (глюколиз, АТФ нинг гидролизи билан ажралиши). Магний нерв-мушакларнинг узатилиши, суякларнинг менераллашиши, паратироид гормонинг таъсирини аниқлаш учун керак.

Организмда магний етишмаслиги ошқозон-ичак тизимининг бузилиши(иштаха йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш), асаб тизими бузилишлари (асабийлашиш, чарчоқ, холсизлик), юрак-қон томир бузилишлари (аритмия, гипертензия ва бошқалар),  саратон ривожланиш хавфини оширадиган иммунитет танқислиги, гормонлар синтези сустлиги,  буйрак ва ўт пуфагида тошлар пайдо пайдо бўлиши, диабетнинг ривожланиши натижасида углеводлар метоболизми бузилишлари, стресс, ва хакозо бузилишларни келтириб чиқаради.

Препарат таркибидаги пиридоксин гидрохлорид (Витамин B6) магнийни сўрилишини яхшилайди. Метаболик жараёнларда фаол иштирок этади, марказий ва периферик асаб тизимининг нормал ишлаши учун зарур. Инсон организмига тушганидан кейин фосфатланади, пиридоксал-5-фосфатга айлантирилади, аминокислоталарнинг декарбоксиллашуви ва трансаминациясиниамалга оширадиган ферментни бир қисмига айланади. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бршқа аминокислоталар алмашинувида, липид ва карбонгидрат метаболизмида қатнашади. Витамин B6 магнийни ошқозон-ичак трактидан сўрилишини ва уни хужайраларга кириб боришини яхшилайди.

Фармакокинетика

Магний ошқозон-ичак тракти орқали 50% сўрилади. 99% магний организмда хужайра ичига киради. Магнийнинг тахминан 45%  хужайра ичидаги оқсилларга ва макроиргик фосфатларга боғланади ва скелет мушаклари, буйраклар ва миокардга жойлашади. Қолган қисми суяк тўқималарида тўпланади, оз миқдорда тўқима суюқлиги ва қизил қон хужайраларида тўпланади. Магний ионлари ГЭБ дан ўтади ва планцетар тўсиқдан ўтади. Абсобрбцияланган магний буйраклар томонидан чиқарилади. Жуда оз қисми ўт ва тер безлари томонидан чиқарилади. Сўрилмаган магний ахлат орқали чиқарилади.   

Қўллаш бўйича кўрсатмар -Юрак етишмовчилигида;-Юқори босимда;-Юрак ритми бузилишларида;- Атеросклероз;-Холестерин миқдори ошганда;-Ишемия, тромбоз хавфи ортганда;-Юрак сохасидаги оғриқларда;-Ўткирвасурункалиасабтизимибузилишларида;-Уйқубузилишларида;-Остеопороз;-Хомиладорликвапредменструалдаврда;-Қандли диабетда;-Кортикостероид гормонлар билан узоқ муддат даволанишда;- Бош мия шикастларида;-Депрессия, апатия, вегетататив томирлардистониясида;-Овқат хазм қилиш тракти бузилишларида;-Ошқозон-ичак спазмлари, мускуллар оғриши ва спазмларида;-Диққат ва эътибор хиссини сусайишларида;

Қарши кўрсатмалар:

Препарат таркибидаги компонентларга юқори сезувчанлик

Хомиладорлар ва эмизикли аёлларда:

Тахкам хомиладор ва эмизикли аёлларга врач кўрсатмасига биноан буюрилади

Қўллаш усуллари ва дозалари:

Овқатдан сўнг ичиш учун 1 кунда бир махал. Касаллик холати ва кўрсатмага асосан бир кунда 3 махалгача қўллаш мумкин.

Сақлаш шароити:

Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда,  25оС гача хароратда сақлансин.

Сақлаш муддати-3 йил.

Ишлаб чиқарувчи “Top Victory” МЧЖ Ўзбекистон