«TOP VICTORY» бизнес режаларини амалда кўриниши.

“TOP VICTORY”маъсулияти чекланган жамияти ўтиб бораётган 2018 йилда бир қатор ютуқларга эришди. Бунинг асосий сабаби корхона жамоасини аҳиллиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасидир. Ушбу яратилган шароитлардан “TOP VICTORY” корхонаси ҳам унумли фойдаланиб келмоқда.
Ўтиб бораётган йилда янги иш ўринлари, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ҳамкорлар билан шартнома тузиш, замонавий технологиялар сотиб олиш, хом ашёларни махаллийлаштириш ва бир қатор бизнес режаларни амалга оширди.Хозирги кунга келиб корхона томонидан 20 турдаги дори дармон, биологик фаол қўшимча ва доривор ўсимликларни чой кўринишида ишлаб чиқармоқда. Ушбу ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз импорт ўрнини босувчи воситалар бўлиб, Республикамизни барча вилоятлари улгуржи ва чакана дорихоналарига етказиб берилмоқда.



Ўтиб бораётган 2018 йилда янги ишлаб чиқариш заводини қуриш учун 3 босқичли режа ишлаб чиқилган бўлиб 2018-2022 йиллар давомида босқичма босқич амалга оширилади. Режамизнинг 1-босқичида таблетка, капсула, сироп ва порошок кўринишида дори дармонлар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилади ва доривор ўсимликлар плантациясида етиштирилган ўсимликлар етиштирилиб қадоқланади. Ишлаб чиқариш объекти 2019 йил 2-чорагига ишга туширилади.
2018-2022 йил режаси буйича ампула, инъекция, инфузия, шприц ва бир қатор тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад ишлаб чиқариш суръатини ошириш, маҳсулотларни сонини купайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва импорт ўрнини босган ҳолда экспорт салоҳиятини ошириш ҳисобланади.