Учкўприк туманида дорихоналар ташкил қилинди.

«TOP VICTORY» МЧЖ томонидан кўп сонли аҳоли илтимоси билан ҳалқимизга қулайлик яратиш мақсадида Учкуприк тумани чекка худудларига ҳам дорихоналар ташкил қилинди. Учкуприк тумани, Тожик МФЙ, Муллазоир қишлоғи 1-А уй ва Соғлом авлод 14-А уйда 3 чи сонли ва 4 чи сонли дорихона филиаллари фаолиятини бошлади. Айниқса Тожик МФЙ худуди аҳолиси учун Туман марказига 10 километрдан ошиқ йўл босиб ўтишларига энди хожат йўқ, дорихоналаримизда арзон ва сифатли дори дармонга бўлган эхтиёжлари қондирилиб, ўша худуддаги бир қатор ёшлар иш билан таъминланди. Келгусида Туманимиз аҳолисини талаблари ўрганиб чиқилиб, даволаш клиникалари ҳам ташкил қилиниши режага киритилган.