Valdam ®️

Таркиби:

1 капсула:
Асосий моддалар:
валериана экстракти – 40 мг магний лактат магнийга қайта хисобланганда – 10 мг
Пиридоксин – 1,5 мг
Ёрдамчи моддалар: крахмал.

Характеристикаси.

Валериана тинчлантирувчи восита сифатида асаб қўзғалувчанлигида, уйқусизликда, юрак қон-томир тизимининг неврозларида, бўшаштирувчи восита сифатида ошқозон-ичак трактининг спазмаларида қўлланади.

Магний тананинг барча тўқималарида мавжуд бўлган, хужайраларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган муҳим элемент бўлиб, кўпинча метаболик реакцияларда иштирок этади. Айниқса бу нерв импульсларини узатишни ва мушакларнинг қисқаришини тартибга солишда иштирок этади. Магний асосан хужайра ички катионидир. Организмдаги магнийнинг умумий миқдорининг ярми суяк тўқимасига тақсимланган.

Пиридоксин кўпчилик метаболик жараёнларда нерв тизимининг метаболизмини бошқарилишида иштирок этади. Шунингдек оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувида иштирок этади, гемоглобин, шунингдек қалқонсимон бези гармонларини хосил бўлишида иштирок этади, суяклар, тишлар, милкларнинг структураси ва фаолиятини сақлаб туришига ёрдам беради. B6 витамини магнийнинг меъда-ичак йулларидан сўрилишини ва унинг хужайраларига киришини яхшилайди.

Қўлланилиши.
Таркибида витаминлар ва минераллар сақловчи асаб тизимини нормал холатини қўллаб қувватловчи биологик фаол қўшимча сифатида.

Қўллаш усули ва дозалари.
Суткада 1 капсуладан 1 махал ёки шифокор кўрсатмасига биноан, овқатдан сўнг. Қабул қилиш курси индивидуал белгиланади.

Қарши кўрсатма.
Махсулот компонентларига юқори сезувчанлик.

Сақлаш шароити.
Болалар ола олмайдиган, қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, +25°С гача бўлган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.
2 йил.



Чиқариш шакли.
Капсулалар. 30 капсуладан флаконда.

Ишлаб чиқарувчи.
«Тор Victory» МЧЖ,
Ўзбекистон