«ЯНГИ ЙИЛ БАЗМИ 2018»

Ассалому алайкум азиз юртдошлар ва Республикамиз меҳмонлари “TOP VICTORY”МЧЖ томонидан ташкиллаштирилган “ЯНГИ ЙИЛ БАЗМИ 2018” бу сафар кундан кунга кўркамлашиб бораётган Қўқон шахрида, энг замонавий услубда қурилган “ASMALD” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Ушбу кечада корхонамиз ишчи ходимлари, шахримиз мехмонлари ва бир қатор ҳамкорларимиз иштирок этишди. Шу куни “ЯНГИ ЙИЛ БАЗМИ 2018” га йиғилган барча кўтаринки кайфият, чиройли тилаклар ва мехмонлар учун аталган ажойиб совғаларга эга бўлишди.









Шу кунда корхонамизга анъана бўлиб қолган, нафақат янги йил байрамида балки бир қатор байрамларда уруш қатнашчилари ва фахрийлари, болалар мурувват уйлари, шифохоналар ва кам таъминланган оилаларга озиқ овқат, кийим кечак, совғалар ва дори дармонлар етказиб берилади. Ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда янги йил байрами билан табриклаш мақсадида 100 дан ортиқ кам таъминланган ҳамда боқувчиси бўлмаган оилаларга озиқ овқат ва совғалар етказилди.





Азиз юртдошлар ва Республикамиз меҳмонлари барчангизни ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ билан чин юракдан табриклаймиз.